11 Феврал 2023 йил
509
Олти бош қўйлар ўғриси фош этилди
Тарки одат амри маҳол деганларидек, эрталаб қўйлардан хабар олгани борган Миришкор туманида яшовчи уй бекаси Қ.И. қўйхонанинг эшиги очиқлигини кўрди. Дарҳол бу ҳақда Миришкор туман ички ишлар бўлимига хабар берди.
Ҳолат бўйича олиб борилган терговга қадар текширув ва тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида қўйларни Миришкор тумани “Жейнов” МФЙда яшовчи Х.Б. ўғирлаганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Миришкор тумани ИИБ ҳузуридаги ТГ томонидан жиноят иши қўзғатилди.