15 Август 2024 йил 547

Олис Деҳқонободда сайёр қабул

Қашқадарё вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари жанубий ҳудуд - марказдан қарийб юз километр масофада жойлашган  Деҳқонобод туманидаги Абу Али ибн Сино номли Жамоат саломатлиги техникумида оммавий сайёр қабул ўтказишди. Унда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари полковник Абдувоҳид Исмоилов сайёр қабулда ўндан ортиқ фуқароларнинг турли масалаларга оид мурожаатларини қабул қилди. 

Ички ишлар органлари ходимлари олиб бораётган суриштирув ва тергов ҳаракатлари ҳамда соҳада иш жойини ўзгартириш билан боғлиқ масалалар атрофлича ўрганилди. 

Оммавий қабулда тушган мурожаатларнинг 4 таси жойида ҳал этилди. Айрим фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Туманнинг Хўжамахмуд маҳалласида яшовчи Норқобил Сафаров яқинда номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган 6 бош чорва молларини ички ишлар бўлими ходимлари топиб бергани учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

Жумладан, қабулда паспорт олиш ёшига етган 3 нафар деҳқонободлик ёшларга фуқаролик ИД-карталари тантанали равишда топширилди. 

Маблағ ва вақт талаб этадиган 5 та мурожаатлар масъулларга ижро учун берилиб, ҳал этиш вазифаси юклатилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech