13 Феврал 2024 йил 215

Олимпиада ғолиблари аниқланди

ИИВ Қашқадарё академик лицейи ўқувчилари ўртасида ҳуқуқшунослик фани олимпиадасининг илк босқичи ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси моддаларига шарҳ бериш, ҳуқуқий атамани шарҳлаш, ҳуқуқий вазиятга баҳо бериш ва тест жараёнидан иборат баҳсларда ўқувчилар бор билим ва маҳоратини ишга солиб курашдилар. Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни 22-04 гуруҳ ўқувчиси Охунжон Қурбонов, 2-ўринни 22-06 гуруҳ ўқувчиси Зуфар Авазов, 3-ўринни 22-05 гуруҳ ўқувчиси Севинч Очилова эгаллади ва олимпиаданинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Text to speech