29 Март 2024 йил 256

Ғолиблар тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти Қашқадарё вилояти кенгашининг тақвимий режасига асосан,  воҳа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар шахсий таркиби ўртасида спортнинг   “Мини футбол” тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Қарши шаҳридаги “Геолог” ўйингоҳида бўлиб ўтган мусобақада жамоалар ўзаро куч синашдилар. 

Қизғин ва муросасиз ўтган мини футбол мусобақасида 1-ўринни ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси жамоаси қўлга киритди. Навбатдаги совринли ўринларни  55158-ҳарбий қисм ва Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси футболчилари қўлга киритди.

Ғолиблар Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти Қашқадарё вилояти кенгашининг дипломи, медаль ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди

Text to speech