27 Феврал 2024 йил 684

Ғолиблар тақдирланди


Қарши шаҳридаги Олимпия ва паралимпия заҳиралари ихтисослашган мактабида ички ишлар органлари ходимлари ўртасида спортнинг  енгил атлетика тури бўйича Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси биринчилиги мусобақалари бўлиб ўтди. Унда бошқарма таркибий ва ҳудудий бўлинларида хизмат олиб бораётган ходимлар узунликка сакраш, 100 ҳамда 5000 метр масофага югуриш баҳсларида ўзаро беллашдилар.

Вилоят ички ишлар бошқармаси ходимларининг хизмат, жанговар, жисмоний тайёргарлигини ошириш ҳамда касбий тайёргарлик даражасини янада мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган мусобақа қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди.

Мусобақа натижаларига кўра Яккабоғ туман ички ишлар бўлими ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори, катта сержант Шахзод Холмуродов ғолиб бўлди. Навбатдаги совринли ўринларни Яккабоғ туман ички ишлар бўлими ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори, капитан Акбар Абдиназаров ва Миришкор туман ички ишлар бўлими ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори, лейтенант  Асқарали Чориев қўлга киритишди.

Ғолиблар диплом, медал ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.qviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: