30 Декабр 2023 йил 779

Ғолиблар аниқланди

Жисмоний ва жанговар тайёргарлиги ойлиги доирасида Қашқадарё вилояти ИИБ таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар-туман ИИБ ходимлари ўртасида спортнинг шахмат ва шашка бўйича мусобақаси бўлиб ўтди.

Қизғин ва муросасиз кечган шахмат мусобақасида 1-ўринни ИИВ ШҲББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси канцелария бошлиғи сафдор Жамшид Алиқулов қўлга киритди. Навбатдаги совринли ўринларни бошқарма ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси катта инспектори майор Исомиддин Ғуломов ва ЭКМ бош эксперти катта лейтенант Абдураззоқ Худойбердиев банд этишди.

Мусобақанинг хотин-қизлар ўртасидаги шашка йўналишида Қарши шаҳар ИИО ФМБ ВЕБИГ катта инспектори, подполковник Адолат Бегимова барча рақибларидан устунлигини намойиш этиб, ғолиблик шоҳсупасидан жой олди. Вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ инспектори, майор Чарос Ноибова 2-ўринни, бошқарма ЖХХ Канцелярия бошлиғи сафдор Феруза Тожиева 3-ўринни қўлга киритди.

Ғолиблар бошқарма раҳбариятининг дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Text to speech