20 Июл 2024 йил 684

Ҳоким профилактика инспекторлари билан учрашди



Қарши шаҳар ҳокимлигида ўтказилган учрашувда шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев, ИИО ФМБ бошлиғи Фаррух Ибрагимов, шаҳар прокурорининг ўринбосари Даврон Турсунов, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси масъуллари ҳамда маҳаллалардаги профилактика инспекторлари иштирок этишди.

Бугун жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва маҳаллаларда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда профилактика инспекторларининг хизматлари беқиёс бўлмоқда. Учрашувда шаҳар ҳокими Н.Холбоев сўзга чиқиб, маҳаллаларни обод ва хавфсиз ҳудудга айлантириш, аҳоли тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашда профилактика инспекторлари ва "маҳалла еттилиги" ҳамкорлигида самарали ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.

Очиқ мулоқотда профилактика инспекторлари хизмат фаолиятини янада самарали олиб боришларини таъминлаш учун уларнинг муаммо ва таклифлари тингланди.

Тадбир якунида маҳалласида жиноятчиликка йўл қўймаган ва ижобий кўрсаткичлар билан намуна бўлаётган профилактика инспекторларига шаҳар ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Text to speech