24 Феврал 2024 йил 424

"Ойнакўл" МФЙда яшовчи уюшмаган ёшлар билан учрашув

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосариЖамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, полковник А.Алланазаров Қамаши туманидаги касб-ҳунар мактабида ўзига бириктирилган "Ойнакўл" МФЙда яшовчи уюшмаган ёшлар билан учрашди.

Асосий эътибор ёшлар томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик содир этилишини олдини олишга қаратилди. Шунингдек, учрашув жараёнида ёшларга гиёҳвандлик, терроризм, одам савдоси ва бошқа турдаги жиноятларнинг қурбони бўлиб қолмасликлари, ушбу жиноятларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тўғрисида тушунтиришлар берилди. 

Учрашув жараёнида ёшларнинг ишсизлик, кредит олиш, касб-ҳунарга ўқитиш каби муаммолари тингланиб, ечимини топиш чоралари кўрилди. Маблағ ва вақт талаб этадиган масалалар бўйича масъуллар бириктирилиб, вазифадор этилди. Айрим муаммолар бўйича мурожаатчиларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, маҳалла еттилигига тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Ёшлар билан профилактик тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.

Text to speech