19 Июн 2021 йил 493

ОИТСдан ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

 

Косон туманида вилоят ИИБ ЖҚБ ва вилоят ОИТСга қарши кураш маркази ходимлари билан ҳамкорликда “Орттирилган иммунитет танқислиги инфекциясининг олдини олиш ва унинг профилактикаси” мавзусида давра суҳбатлари бўлиб ўтди. Унда туман Санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамаот саломатлиги маркази ва тумандаги маиший хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари иштирок этди. 

Санитария маркази шифокорлари, ўрта тиббиёт ходимлари ва сартарош ҳамда гўзаллик салони ходимлари ва имом-хатиблар иштирок этган йиғилишларда орттирилган иммунитет танқислиги синдроми касаллигининг юқиш усуллари ва сабаблари, айниқса, чет элларга ишга бориб келган йигитлар тиббий кўрикдан ўтмасдан шаръий никоҳ асосида турмуш қураётгани жонли мисоллар асосида тушунтирилди. Қонуний никоҳдан ўтмасдан турмуш қуриш, уларга никоҳ ўқиш қонунга зидлиги ва жавобгарлик борлиги, ёшлар орасида бу каби касалликларни олдини олиш ва профилактик тадбирларни кучайтириш борасида мутахасислар томонидан иштирокчиларга кенг тушунчалар берилди.

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган учрашувлар якунида иштирокчиларни қизитирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

Text to speech