17 Феврал 2021 йил 549

ОИЛА УСТУНИГА ДАРЗ КЕТМАСИН

Қарши шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори Н.Хужанова шаҳарнинг “Истиқлол” МФЙ раиси Р.Бахронов ва бошқа масъул мутасадди идоралар вакиллари иштирокида Қарши туманида яшовчи фуқаро Х.Ҳ.нинг қизи А.А.ни турмуш ўртоғи М.Б. ўлдириш билан қўрқитиб, туҳмат қилганлиги тўғрисида ички ишлар органларига мурожаат қилган. Мазкур мурожаат юзасидан шу маҳаллада яшовчи М.Б., ва унинг ота-онаси билан суҳбат ўтказилиб, оилада юзага келган келишмовчиликни муҳокама қилишди.

Муҳокама давомида М.Б. бир неча йиллардан буён чет давлатда  ишлаши, 2020 йил декабрь ойида юртига қайтиб, А.А. билан танишиб, январь ойида турмуш қуришганлиги, бироқ ўртада келишмовчилик ва низо юзага келганлиги сабабли бирга яшамаётганликларини маълум қилди. Ёшларга  оила - муқаддас қўрғон, унинг пойдевори қанчалик мустаҳкам бўлса, ҳаёти шунчалик фаровон бўлиши, қадимдан ота-боболаримиз “Етти ўлчаб, бир кес”иш лозимлигини бекорга айтишмаган. Бу нақлни ҳозирги кунда етмиш марта ўлчаб кесиш керак, деб ўзгартирса ҳам муболаға бўлмаслиги тушунтирилди.   

Якунда томонларга масалага фақат қонуний йўл билан ёндошиш лозимлиги тушунтирилди. Шунингдек, келгусида юзага келган ҳар қандай низо ва келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал этиш, ножўя ёки ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этмаслик тўғрисида ёшлар расман огоҳлантирилиб мураббийлар бириктирилди.    

Text to speech