“Оила – муқаддас қўрғон!”
Оила
муқаддас даргоҳ. Унинг устунлари боʻлмиш эр ва хотин муносабатлариниг
тургʻунлиги ва аҳиллиги ҳам фарзандлар тарбияси шунингдек, уларнинг келажаги
учун муҳим омил саналади.
Аёлларнинг
ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий
оқибатлари, фарзанд тарбияси, нотинч оилалар муҳитини соғломлаштириш,
хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳамда улар ўртасида ҳуқуқбузарлик
ва жиноятчиликни барвақт олдини олиш мақсадида “Турмуш” профилактик тадбирлари
бўлиб ўтмоқда.
Хусусан,
Миришкор тумани ИИБ ҲПБ ходимлари томонидан ажрим ёқасидаги оилалар,
профилактик ҳисобда турувчи хотин-қизлар билан алоҳида якка тартибдаги
профилактик ишлар ташкил қилиниб, уларнинг оилавий шароити ва муаммолари ўрганилмоқда.
Шунингдек,
бой ҳаётий тажрибага эга инсонларни жалб этган ҳолда, оила аʼзоларининг
бурчлари, фарзанд тарбиясидаги аҳамияти ҳақида ҳам кенг коʻламли тушунтириш
ишлари олиб борилмоқда.