Қоидабузарларга тегишли чоралар кўрилди
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ҳамда ваколатли орган раҳбарлари томонидан тасдиқланган тезкор-профилактик тадбирлар режасига кўра, воҳада жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси, Шаҳрисабз тумани ИИБ М ва ФРБ ҳамда ваколатли орган масъул ходимлари билан ҳамкорликда жорий йил Шаҳрисабз туман ҳудудида жойлашган жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари фаолияти ўрганилди.
Ўрганишлар давомида Шаҳрисабз тумани ҳудудида жойлашган “Лочин” соғломлаштириш маркази масъул ходимлари томонидан мазкур соғломлаштириш марказига келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини “Е-меҳмон” дастури орқали вақтинча рўйхатдан ўтказмаганлик ҳолати аниқланди. Натижада “Лочин” соғломлаштириш маркази масъул ходими М.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима жазоси қўлланди.
Бундан ташқари, Шаҳрисабз тумани ҳудудида жойлашган “Оқсув шамоли” санаторияси масъул ходимлари томонидан мазкур санаторияга келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини “Е-меҳмон” дастури орқали вақтинча рўйхатдан ўтказмаганлик ҳолати аниқланди. Натижада “Оқсув шамлли” санаторияси раҳбари Х.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғʼрисидаги кодексининг 223-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима ундирилди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.