30 Июл 2022 йил 282

Қоидабузарларга чора кўрилди


Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда тегишли ваколатли органлар раҳбарлари томонидан тасдиқланган тезкор-профилактик тадбирлар режасига асосан жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаш ва бўлиш қоидалирига риоя этишлари бўйича воҳа ҳудудида назорат текширув тадбирлари ўтказилмоқда. Тадбирда асосий эътибор вилоят ҳудудида жойлашган жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларига, бундан ташқари хусусий секторларда яшовчи хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг “Паспорт-виза” тизими қоидаларига риоя этишларига қаратилди.
Ҳозирги кунда вилоят ҳудудида 77 тадан ортиқ жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари фаолият юритиб келмоқда. Улар фаолияти давомида, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларини белгиланган тартибда “Е-меҳмон” дастури орқали қабул қилишлари билан бир қаторда, баъзи камчиликларга ҳам йўл қўйиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 28 июль куни вилоят миқёсида ўтказилган тезкор профилактик тадбир давомида, Қарши шаҳрида жойлашган “Дустмуродова Момогул Самадовна” оилавий корхонасига қарашли “ВОЛИДAМ” хостелида 3 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 25 июл кунидан буён яшаб келаётганлиги, лекин меҳмонхона масъул ходими томонидан уларни белгиланган тартибда “Е-меҳмон” дастурига вақтинча рўйхатга қўймаганлиги аниқланди.
Натижада, Қарши шаҳрида жойлашган “Дустмуродова Момогул Самадовна” оилавий корхонасига қарашли “ВОЛИДAМ” хостели раҳбари Д.A.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 223-моддаси 3-қисми бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари миқдорида жарима қўлланилди.
Ҳозирда, жойлардаги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати масъул ходимлари томонидан жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларини “Паспорт-виза” тизими қоидаларига риоя етишлари назорат қилиб борилмоқда.

Text to speech