Қоида барчага баробар
Вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ карантин взводи ходимлари Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 майдаги “Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш ҳамда истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, Ички ишлар вазирлигининг соҳага оид буйруқ ҳамда тегишли меъёрий ҳужжатлари ижросини таъминлашда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Қўмитасининг ҳудудий бошқармаси вакиллари билан ҳамкорликда иш юритиб, мавжуд 3та “Умакай”, “Мингчинор” ва “Ширинбулоқ” ЙПХ масканларида мутасадди хизмат ходимлари билан ҳамкорликда туну-кун вилоят ҳудудидаги истеъмол бозорларига сифатсиз ва истеъмолга яроқсиз ҳайвон гўштлари ва хом ашёларни кириб келиши, чиқиб кетиши ва сотилишини олдини олишга қаратилган махсус тадбирлар ўтказиб келмоқда. Жумладан, 2021 йил 23 ноябрь куни “Қашқадарё-Бухоро” йўналишида ҳаракатланиб келган “Лабо” русумли автомашина тўхтатилганда 470 кг майда шохли мол гўштини, ветеринария маълумотномалари асосида, лекин, белгиланмаган автомашинада олиб келинаётганлиги аниқланди. Ҳайдовчи Бухоро вилоятида яшовчи А.М. бошқарма карантин взводи ва вилоят ветеринария бошқармаси назоратчилари томонидан расмий огоҳлантирилди. Шунингдек, бошқа вилоятга олиб чиқиб кетилаётган уй ҳайвонларининг ветеринария ва бошқа тегишли ҳужжатлари назоратдан ўтказилди. Бу борадаги ишлар давом этмоқда.