27 Январ 2021 йил 699

Оғуфурушнинг сири фош бўлди

Қашқадарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходими Б.Нурматов 21.01.2021 йил ўзига бириктирилган маъмурий ҳудудда ўз хизмат вазифасини бажариб юрган вақтида Шаҳрисабз туманида яшовчи, 1999 йилда Шаҳрисабз туманида туғилган фуқаро Я.Ҳ шубҳа уйғотганлиги сабабли, ўзининг ёнида бўлган нарса ва буюмларини кўрсатишини сўраган. Шунда фуқаро Я.Ҳ кулранг нимчасининг  чап томон ички чўнтагида бўлган, ялтироқ қоғозга ўралган  яшил рангли ўткир ҳидли ўсимлик қуритмасини тақдим қилган. Шундан сўнг, яшил рангли, ўткир ҳидли, ўсимлик қуритмаси келгусида текшириб кўриш учун холислар иштирокида хужжатлаштириб олинган.

Хозирда ушбу холат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech