Оғуфурушнинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди
2020 йилнинг 02 июль куни, Қашқадарё вилояти ИИБ ТҲБ тезкор ходимлари томонидан фуқаро О.Б.нинг аризасига асосан Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани Чоштепа МФЙда яшовчи Б.С, И.Ж.га 130 грамм гиёҳвандлик моддасини 2.400.000 сўм эвазига сотишга олдиндан келишиб олиб, шу куни соат 16:30ларда гиёҳвандлик моддасини 2.400.000 сўмга сотган вақтида холислар иштирокида қўлга олиниб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Судга оид кимёвий экспертизасининг хулосасида, фуқаро Б.С.дан сотиб олинган 1 дона селлофан пакетига солинган яшил рангли, қуруқ ҳолатдаги, ўзига хос ҳидли, ўсимлик моддаси-таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжудлиги, бу ўсимлик моддаси марихуана гиёҳвандлик воситаси эканлиги, унинг соф оғирлиги 127,4 (бир юзи йигирма етти бутун ўндан тўрт) грамм эканлигини кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжалар қонуний тўхтамга келишлик учун ҳудудийлик бўйича Чироқчи туман ИИБга топширилди. Б.С Ўз.Рес ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланди.