2 Феврал 2023 йил
525
Оғу шайдоси қўлга тушди
2023 йил 28 январь куни вилоят ИИБ ва Қамаши туман ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда яна бир оғуфуруш қўлга тушди. Жумладан, Қамаши тумани Улуғбек МФЙда яшовчи Б.А. марихуана гиёҳвандлик воситасини 5.000.000 сўмга сотаётганда тадбир ташкилотчилари томонидан ушланди. Олинган гиёҳвандлик модда тарозига қўйилганда 24,7 грамм тош босди.
Ҳолат юзасидан Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.