3 Июл 2023 йил 516

Оғу шайдолари ушланди

Инсониятни таназзул сари етакловчи гиёҳвандлик моддалари ва воситаларининг салбий оқибатлари хусусида бугун кўпчилик яхши билади. Аммо айрим шахслар мўмай даромад орттириш илинжида гиёҳванд моддаларни етиштириш, сотиш каби ҳолатларга қўл урмоқда. Жумладан, яқинда Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ва Китоб тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида яна бир гуруҳ оғу шайдоларининг кирдикорлари фош этилди.

Китоб тумани “Анорзор” маҳалласида яшовчилар Н.Б., Ҳ.Ш., Ҳ.Н. ҳамда С.С.лар олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, жорий йил апрель ойида Китоб туманининг тоғли ҳудудида 1450 метр квадрат ер майдонига гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги 2023 йил 26 июнь куни аниқланди.

Тадбир давомида жами 764 туп каннабис ўсимлиги ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан Китоб тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тўрттала шовозга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech