2 Ноябр 2021 йил 334

  Ўғрилар маҳалладош бўлиб чиқди

 

 Китоб тумани “Обод” МФЙда яшовчи С.Р. 2021 йил 23 октябрь куни вилоят ИИБ “102” тизимига қўнғироқ қилиб, номаълум шахс бир кун олдин кундузи эшик очиқ қолганлигидан фойдаланган номаълум шахслар яшаш хоналарининг бирида турган қора рангли дипломати ва ичидаги 12.000 АҚШ доллари ва 12.300.000 сўм пуллари ва ҳужжатларини ўғирлаб кетганлигини билдирган. Мазкур ҳолат юзасидан Китоб туман ИИБ  ва вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув харакатлари натижасида мазкур жиноятни, Китоб тумани “Обод” МФЙда яшовчилар О.Ш.,  З.З., И.К., ва Ғ.М.лар содир этганлиги аниқланиб, улардан 7800 АҚШ доллари, пуллар, 1 дона “MI 11 LITE” русумли телефон аппарати ҳамда жабрланувчига тегишли бўлган 30 дона ҳар-хил турдаги ҳужжатлар ҳолислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech