Ўғри маҳалладош бўлиб чиқди
2022 йил 9 май куни вилоят ИИБ “102” тизимига Яккабоғ тумани “Жамбул” МФЙда яшовчи М.З. мурожаат қилиб, номаълум шахс бир кун олдин туманнинг “Истиқбол” деҳқон бозори ҳудудида жойлашган “Nofelet” номли аксессуар савдо дўконидан планшет, “Samsung A51”, “Samsung A50”, “К90” русумли, “К35”, “Maxfone”, “Siccoo454”, “Inoi105”, “Siccoo5261”, “Siccoo301”, “KGTEL” русумли жами қиймати 10.240.000 сўмлик уяли қўл телефон аппаратларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Яккабоғ тумани “Жамбул” МФЙда яшовчи Н.Қ. содир этганлиги аниқланиб, ундан 1 дона “Maxfone” уяли қўл телефон аппарати ҳамда 1 дона “iPad” русумли планшет тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан Яккабоғ туман ИИБ ТБ томонидан сонли жиноят иши қўзғатилди.