7 Август 2021 йил 508

Ўғри маҳалладош бўлиб чиқди

Қарши шаҳар “Нақшаб” МФЙда яшовчи Ж..Б. 102-хизматига қўнғироқ қилиб, 2021 йил 31 июль куни соат 03:00ларда номаълум шахс Қарши шаҳар “Нахшаб” МФЙда жойлашган савдо дўконига эшикни синдириш йўли билан кириб, хар-хил турдаги жами бозор бахоси 468.000 сўмлик хўжалик буюмлари ва кассадан 30.000 сўм пулларни яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдирган.
Қарши шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, ушбу ўғриликни Қарши шаҳар “Нақшаб” МФЙда яшовчи, муқаддам судланган Р.Э. содир этилганлиги аниқланиб, ундан ўғирланган нарса ва буюмлар тегишли тартибда хужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech