16 Май 2022 йил 591

Ўғри кимлиги аниқланди

2022 йил 11 май куни Шаҳрисабз шаҳарда яшовчи Ю.Н вилоят ИИБ “102” тизимига қўнғироқ қилиб, номаълум шахс 2022 йил 11 май кунига ўтар кечаси Шаҳрисабз шаҳар “Қорасув” МФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги биносида жойлашган хонасида турган темир сейф ичидан 3.200 АҚШ доллари ва 12.000.000 сўм пулларни ўғирлаб кетганлигини билдирган. Олиб борилган тергов ва тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни, Самарқанд вилояти Иштихон тумани “Шихалкент” МФЙда яшовчи Э.И томонидан содир қилганлиги аниқланиб, ундан 500 АҚШ доллари ва 562.000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ТБ томонидан Э.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech