ОГОҲЛИККА ЧОРЛОВЧИ ТАДБИР
Юрт осойишталиги, кўнгиллар хотиржамлиги, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда профилактик тадбирларнинг аҳамияти катта. Яқинда бошланган “Тозалаш-Антитеррор” махсус тезкор профилактик тадбиридан кўлаган мақсад ҳам эл осойишталигини таъминлаш, турли ҳуқуқбузарликлар ва жинояларнинг олдини олишдир. Тадбирда ҳокимлик, ички ишлар органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, маҳалла фуқаролар йиғини, коммунал соҳа ва бошқа мутасадди идоралар вакилларидан иборат гуруҳ маҳалла ва кўчаларни ободонлаштириш, хонадонларда ноқонуний яшаётган шахсларни аниқлаш, ёлғиз, моддий ва маънавий кўмакка муҳтож инсонларга кўмаклашиш, энг муҳими осойишта турмушга замин ҳозирлаш бош мақсад этиб белгиланган. Унда шахсий ва овчилик ўқ отар қуроллари мавжуд фуқаролар ҳамда ташкилотлар раҳбарлари билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу жараёнда ўқ отар қуролини ноқонуний сақлаш жиноят эканлиги, ўз ихтиёри билан топширса, жавобгарлик масаласи бўлмаслиги тушунтирилмоқда.