5 Июл 2021 йил 341

"ОГОҲ БЎЛИНГ!"

Республика "Istiqbolli avlod" ижтимоий ахборот марказининг Қашқадарё вилоят бўлими 30 июлдаги одам савдосига қарши кураш кунига бағишланган, 30 кунлик одам савдосига қарши ҳамкорликдаги кенг кўламли тадбирга катта қизиқиш ва тайёрлик билан қўшилди. Жорий йилнинг 3 июль куни Республика "Istiqbolli avlod" ижтимоий ахборот марказининг Қашқадарё вилоят бўлими, Қашқадарё вилояти ИИБ, ҳамда Шахрисабз туман Аҳоли бандликга кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда Шахрисабз туманидаги “мардикор бозори”, яъни вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюросида акция ўтказилди. Ушбу тадбирларнинг мақсади одамлар орасида ушбу муаммо борлиги тўғрисида хабардорликни оширишдир. Одам савдоси муаммоси, афсуски, ҳанузгача долзарб бўлиб турибди. Аммо биз кучларимизни бирлаштирсак, фукароларга ўз ҳуқуқларини , қандай ҳимояланиш мумкин мумкинлигини, агар ёрдам керак бўлса, кимдан ёрдам сўраш кераклигини тушунтирсак, у ҳолда одам савдоси каби кенг кўламли муаммони биргаликда саъй-ҳаракатлар билан енгишимиз мумкин.

Text to speech