Огоҳ бўлинг!
2020
йил 26 октябр куни соат 02:05ларда A 380 ҒУЗОР-БУХОРО- НУКУС-БЕЙНAУ йўли 62 кмда Қарши шаҳар Шайхали МФЙ худудида 1992 йилда туғилган С.И ўзининг бошқарувида бўлган Тико русумли 70 Қ 127 ОA давлат рақам белгили автомашинаси билан ҳаракатланиб кетаётган.
1992 йилда туғилган Бухоро вилояти Жондор тумани Навгади МФЙда яшовчи Р.Й.нинг бошқарувида бўлган Хово русумли 80 Й 302 НA давлат рақам белгили автомобилини орқа томонидан келиб урилган. Натижада Тико русумли автомобилида бўлган йўловчи У.С оғир тан жарохати олиб шифохонага мурожаат қилганлиги ҳолати юзасида Қарши шаҳар ЙҲХБ ходимлари томонидан мазкур ҳолат йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчилар ўртасида мухокама етилди.
Қарши шаҳар ЙҲХБ ҳайдовчилардан транспорт воситаларини бошқариш жараёнида доимо хушёрлик йўлларда ҳаракатланиш қоидаларига риоя қилишларини сўраб қолади.