22 Ноябр 2022 йил
690
Ўғирлик жинояти фош этилди
Эрталаб молхонасига борган Китоб тумани “Нурафшон” МФЙда яшовчи Х.Д. бир бош қўйи йўқлигини билди. Қўни-қўшнидан суриштириб, дарагини топмагач, туман ИИБга ариза берди.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида бир бош қўйни Китоб тумани “Макрид” МФЙда яшовчи Т.Х. содир этганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан Китоб туман ИИБ ТБ томонидан Х.Тга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.