8 Сентябр 2022 йил 559

Ўғирлик жинояти фош этилди

Касби тумани “Хўжакасби” МФЙда яшовчи уй бекаси Х.З. яшаш уйига келиб ҳайрон қолди. Уй ичидаги жиҳозлар турли томонга титилган ҳолатда эди. Дарҳол жамғармаси қўйилган жойни кўриб 400.000 сўм пуллари ва 2 дона тилла узуклари жойида йўқлигини билди ва бу ҳақда 102 хизматига хабар қилди.

Ҳолат юзасидан Касби туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирувлар давомида мазкур жиноятни қўшни қишлоқда  яшовчи С.И. содир этганлиги аниқланиб, 2 дона тилла узуклар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Касби туман ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.qviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: