22 Июл 2023 йил
488
Ўғирланган моллар Касби туманидан топилди
Муборак тумани “Бўстон” МФЙда яшовчи Х.Ш. жорий йил 8 июль куни туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўтган кеча тумандаги “Сарик” МФЙдаги фермер хўжалиги дала майдонида боғланган 2 бош хўкизларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган.
Муборак тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, мол ўғрилигини Касби туманида яшовчи Ж.Р. содир этганлиги аниқланиб, ундан 2 бош хўкизлар далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Муборак туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.