6 Феврал 2021 йил 860

Одамийликдан сабоқ берувчи буюк мураббий

Қашқадарё вилояти ИИБда бўлиб ўтган Маърифат дарси олдингиларидан ўзгача руҳда кечди. Унда ИИВ нашри “Постда-На посту” газеталарида филология фанлари доктори профессор Қозоқбой Йўлдошев муаллифлигида чоп этилган “Одамийликдан сабоқ берувчи буюк мураббий” мавзу доирасида ИИВ Қашқадарё академик лицейи ўқитувчиси М.Равшанова  маъруза қилди.

Маърузачи Ҳазрат Алишер Навоий ижодини бошдано-оёқ инсонга ўзлигини танитиш учун курашиш маҳсули, дейиш мумкинлигини олим жуда тўғри ва аниқ таҳлил қилганини айтиб ўтди. Жумладан, “Маънавият ўзини таниш, ўзини ўзгалар назари билан, ўзгаларни эса ўз назари билан тафтиш қила билиш демакдир. Ҳар бир алоҳида шахс ва бутун жамиятнинг кучи фуқаролар маънавиятини соғлом асосларда шакллантиришга йўналтирилиши керак. Шахснинг маънавий комиллиги жамиятнинг одиллигига, жамиятнинг одиллиги маънавиятнинг юксаклигига, маънавиятнинг юксаклиги эса шахс камолотига таъсир ўтказаверади. Шахс, жамият ва маънавиятнинг ўзаро уйғунлиги шу тариқа, инсоният тараққиётининг асосий омили бўлиб қолаверади”.

Бугунги кунда жамиятда ёшларни маънавий баркамол ва ақлан етук қилиб тарбиялашда Алишер Навоий ижоди ниҳоятда бой ва бетакрор манба. Катта-ю кичик даҳо ижодини ўқиб ўрганиши, ёшларда бу борада зарурий кўникмаларни шакллантириш барчамизнинг бурчимиз.            

Text to speech