29 Июл 2023 йил 236

Одам савдосига қарши курашиш долзарб ойлиги якунланмоқда

Қарши шаҳрида Республика “Istiqbolli avlod” ижтимоий ахборот маркази вилоят бўлими ташаббуси билан “Ўзбекистонда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, давлат идоралари ва фуқаролик жамияти институтларининг салоҳиятини ошириш орқали одам савдоси бўйича жиноий жавобгарликни кучайтириш” лойиҳаси доирасида “30 кун ҳамкорликда одам савдосига қарши курашиш ойлиги” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ ХҚМБ инспекторлари иштирок этди.

Тадбирда аввало одам савдоси жиноятларини олдини олиш чораларини кўриш, ундан жабрланганлар хотин-қизларга ижтимоий, иқтисодий, психологик ёрдам кўрсатиш, реабилитация қилиш масалалари хусусида фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди.

Кўлами кенг тадбирда одам савдоси жиноятига гувоҳ бўлганлар, иштирокчилар ва жабрланганлар, авваламбор, ички ишлар органларига мурожаат этиши лозимлиги таъкидланди. Шу боис халқ орасида фаолият юритаётган ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича профилактика инспекторларининг ролини кучайтириш бугунги кун талаби.

Семинар-тренингда иштирокчилар билан ҳар бир мурожаатлар билан ишлаш, муаммоларни бартараф этиш, одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича миллий ҳуқуқий норматив ҳужжатлар ва бу  жиноятдан жабрланганларни идентификация, ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам бериш мавзуларида амалий машғулотлар ўтилди.

Тадбирда намойиш этилган слайд ва видеороликлар иштирокчиларда ижобий таассурот қолдирди.

Text to speech