30 Июл 2021 йил 439

Одам савдоси устидан жиноий жавобгарликни кучайтиришда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспекторларининг роли

 

Қарши шаҳрида “Одам савдоси устидан жиноий жавобгарликни кучайтиришда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспекторларининг роли” мавзусида ўқув семинар-тренинг бўлиб ўтди. “Istiqbolli avlod” ижтимоий - ахборот Маркази томонидан ташкил этилган семинар тренингда вилоят ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари иштирок этди.
Семинарда иштирокчиларга халқимиз истиқлолга эришганда шу кунгача Ўзбекистонда одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича қабул қилинган миллий ҳуқуқий норматив ҳужжатлар ва уларнинг ижроси борасида тушунчалар берилди. Шу билан бирга одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш, одам савдосига қарши курашиш механизмини такомиллаштириш, адашганларни ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам бериш ва ушбу ҳолат юзасидан жиноий жавобгарликни кучайтириш орқали бу турдаги жиноятларни камайтириш мумкин.
Жабрланган инсонлар авваламбор, биринчи ички ишлар органларига мурожаат этади. Шу боис халқ билан доимо бирга ишловчи профилактика инспекторларининг ролини кучайтирган ҳолда одамлар ишончини қўлга киритиш хусусидаги фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди. Соҳа ходимлари миллий ва халқаро қонунчиликни ўрганиб, амалиётда тўғри қўллай олиши борасидаги билим ва малакасини бойитиш хусусида таклиф ва тавсиялар берилди.

Text to speech