5 Июл 2021 йил 487

Одам савдоси каби кенг кўламли муаммони биргаликда саъй-ҳаракатлар билан енгишимиз мумкин

"30 кун ҳамкорликда одам савдосига қарши курашиш ойлиги" га бағишланган жорий йилнинг 3 июль куни Шаҳрисабз шаҳридаги "KOICA" ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказ талабаларига тарғибот ташвиқот ташкил этилди. Тадбирда аҳолининг, айниқса, хотин-қизларнинг одам савдоси қурбонига айланишларининг олдини олиш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ушбу жиноятдан жабрланганларнинг Ватанга қайтишларига, ҳамда жамиятда қайта тикланиб, мослашишларига кўмаклашиш, уларга тиббий, ижтимоий, ҳуқуқий психологик ёрдам кўрсатиш мақсадида Қашқадарё вилоят ИИБ ва Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази Қашқадарё вилоят бўлими, томонидан одам савдога қарши курашиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, марказнинг "Долзарб алоқа тармоғи" фаолияти, одам савдосидан жабрланганларга кўрсатилаётган ёрдам, уларни ҳаётга қайтариш борасида қилинаётган ишлар, бу жараёнга ҳисса қўшаётган кўнгиллилар ҳақида кенг тушунча берилди. Тадбир доирасида иштирокчиларга одам савдоси муаммоси, чет элларга чиқиш ва ўзга давлатларда бўлиш қоидалари, у ерларда норасмий ва ноқонуний ишлашнинг оқибатлари, ушбу жиноятдан жабрланганлар учун йўналтирилган ахборотни ўзида мужассам этган буклетлар тақдим этилди.

Text to speech