12 Июл 2023 йил 505

Қочоқда ҳаловат бўлмас

Фирибгарлик йўли билан кўп миқдорда ўзгаларнинг мулкини ўзлаштириб, бамайлихотир яшамоқчи бўлганлар адашади. Жумладан, Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида яшовчи А.Г. ҳам бировларни чув туширгани учун Қарши шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга жалб этилди. Аммо у айбига иқрор бўлиш ўрнига қочишни афзал билди. Натижада унга нисбатан қидирув эълон қилинди.

Қашқадарё вилоят ИИБ ТҚХ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида жорий йил 5 июль куни Тошкент шаҳридан ушланиб, ВШга жойлаштирилди.

Text to speech