Очиқ ва шаффоф қабулдан фуқаролар мамнун
Бугун Чироқчи туман давлат
хизматлари марказида вилоят секторлар раҳбарлари фуқаролар билан оммавий сайёр
қабул ўтказди. Сайёр қабулда 3-сектор раҳбари вилоят ички ишлар бошқармаси
бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов ҳам иштирок этиб, туман секторлар раҳбарлари
ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва мутасадди идоралар вакиллари иштирокида
ўн бир нафар фуқароларни қабул қилди.
Шаффоф, ошкора ва очиқ ташкил
этилган сайёр қабулда фқароларнинг ички ишлар органлари томонидан олиб
борилаётган тергов ва суриштирув ҳаракатлари, ички ишлар органларига ишга
тиклаш, ишга кириш ва соҳа ходимларининг хизматидан миннатдорлик билан боғлиқ
мурожаатлар тингланди.
Инсон қадри устувор даражага
кўтарилган юртимизда фуқароларнинг муаммоларига ечим топиш, уларни қийнаётган
кундалик ва маиший юмушларни бартараф этиш, пировардида одамларни ҳаётдан рози
қилиш мақсадида ўтказилган қабулда 7 муаммолар жойида ҳал этилди.
Ўрганиш учун вақт ва маблағ талаб
этадиган 4 та мурожаатлар ижрога қаратилиб, масъулларга ҳал этиш топшириғи берилди.
Бу борадаги ишлар давом
эттирилмоқда.