Очиқ сайёр суд мажлиси
Китоб тумани Маданият саройида
очиқ сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда жиноят ишлари бўйича Китоб тумани суди
раиси Азимжон Акбаров, ваколатли органлар ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик
вакиллари ва ёшлар иштирок этди. Шу куни бўлиб ўтган суд мажлисида 3 нафар
шахсларга нисбатан жиноят иши ҳамда 5 нафар шахсларга оид 3 та маъмурий суд
ишлари кўриб чиқилди ҳамда ҳар бир ҳолат бўйича қонунда кўрсатилган тартибда
жазо чоралари тайинланди.
Маълумот ўрнида, мазкур суд
мажлисида ёшларни ҳам иштирокини таъминлашдан кўзланган мақсад - улар тарбияси
ҳар бир даврнинг ўта долзарб масаласи бўлиб келганини англаган ҳолда
ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, содир этилиши мумкин бўлган қонунга хилоф
қилмиш учун жазо муқаррарлиги, ҳар бир жиноят жазосиз қолмаслигини ёш авлодга
етказиш, уларни қонунга ҳурмат ва унга риоя этиш руҳида тарбиялашдан иборатлиги
айтиб ўтилди.