Очиқ эшиклар куни
ИИВ Қашқадарё академик
лицейида ўқувчи ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, улар онгида адолат ва
қонун устуворлиги ғояларини сингдириш, ёшларда ватанпарварлик, танлаган касбига
садоқат, мардлик сингари туйғуларни кучайтириш мақсадида қатор ишлар олиб
борилмоқда.
Жумладан, ИИВ Қашқадарё академик лицейининг ўқувчилари Қарши шаҳридаги 521-сафарбарлик чақирув резерви батальонида 8-декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан “Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови” мавзусида ўтказилган “Очиқ эшиклар” тадбирига қатнашди. Ушбу тадбирда ўқувчилар жанговар ўқ-отар қуроллари, зирхли техникалар, ошхона, кутубхона фаолияти ва ҳарбийларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.
Ўқувчилар ўтказилган
тадбирдан катта таъссурот билан қайтишди.