“Очиқ эшиклар куни” доирасида тадбир ташкил этди
Қашқадарё вилояти ички ишлар
бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари полковник Бахтиёр Ражапов ўзига
бириктирилган Қарши шаҳар “Араловул” маҳалласидаги 31-мактабнинг юқори синф
ўқувчиларининг ҳарбий хизмат ва мажбуриятга бўлган қизиқишини ошириш,
Ватанпарварлик хислатларини шакллантириш мақсадида Қарши шаҳридаги ҳарбий
қисмга “Очиқ эшиклар куни” доирасида тадбир ташкил этди.
Ҳарбий қисмда ёшлар дастлаб ўқув
биносида аскарлар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирдилар. Сўнгра,
жанговар тактик ўқув синфларидаги жиҳозлар, маънавият ва маърифат хоналаридаги
кўргазмали қуроллар, мамлакатимиз тарихи ва жаҳонда муҳим аҳамиятга эга моҳир
саркарда ва соҳибқирон бобомиз Амир
Темур буюк соҳибқирон Амир Темур шахси, олиб борган ҳарбий юришларида қўлланган
усул ва тадбирлар ҳақида иштирокчиларга тушунчалар берилди.
“Очиқ эшиклар куни” тадбири
доирасида ўқувчи ёшлар аскарлар ётоқхонасида бўлишди. Шундан сўнг, ёпиқ ўқ отиш
полигонида бўлиб, мерганлик маҳоратини синовдан ўтказишди.
Ҳарбий қисм саф майдонида ўқувчи
ёшларга жанговар қуролларнинг тактик ва техник хусусиятлари ҳақида маълумот
берилди.
Якунда ошхонада бўлган ёшлар
ҳарбий хизматчиларнинг кунлик овқатланиш жараёни билан танишиб,
бир олам таассурот олиб,
билимларини бойитишди.
Бу борадаги ишлар давом
эттирилмоқда.