Очиқ эшиклар куни
Ички ишлар вазирлиги Қашқадарё академик лицейида Ўзбекистон
Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллигини ҳамда 14 январ
- Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан “Очиқ эшиклар куни” тадбири
бўлиб ўтди.
Кўлам кенг тадбирда академик лицей раҳбарияти, ўқитувчилар
ва ўқувчилари Ўзбекистон “ВЕТЕРАН” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси
вилоят бирлашмаси ҳамда “Қарши” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари иштирок
этишди.
Тадбирда сўз олганлар Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг
32 йиллигини ҳамда 14 январ - Ватан ҳимоячилари куни байрами билан барчани
қутлаб, ёш авлодни Ватанга садоқат ва муҳаббат, ватанпарварлик руҳида баркамол
қилиб тарбиялаш, ички ишлар органларига бўлган қизиқишини янада ошириш борасида
сўз юритишди.
Лицей ўқувчилари таълим муассасасида яратилган шароитлар, ва
имкониятлардан фойдаланиб, фан ва спорт олимпиадаларида ғолибликни қўлга
киритаётгани ва бу даргоҳни битирган мутахасислар ёшлар турли соҳаларда, давлат
бошқарув органларида самарали хизмат қилишаётганини алоҳида эътироф этилди.
Сўнгра, Ички ишлар вазирлиги махсус операцияларни
мувофиқлаштириш бошқармаси Қашқадарё вилоят бўйича махсус отряди ва бошқарма
Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряд ходимлари ўқувчиларга махсус қуролларни
тактик-техник хусусиятлари, улардан фойдаланиш, тартибларини тушунтиришди.
Шундан сўнг, ўқувчилар махсус қуролларни тўлиқсиз қисмларга
ажратиш бўйича тажриба ва маҳоратларини синовдан ўтказишди.
Якунда лицей
ўқувчилари спортнинг тош кўтариш, арқон тортиш турлари бўйича ўзаро
беллашдилар.
Мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар
қиматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.