4 Май 2023 йил 555

“Обод ва хавфсиз маҳалла” дастури амалда

Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирилиги, Республика Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг қўшма қарорига асосан “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида воҳадаги маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш борасида қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан,  Нишон туман ҳокимлигида барча маҳаллаларнинг бешлиги иштирокида ўқув семинари ташкил этилди.

Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда профилактика инспекторлари иштирок этган машғулотларда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати, ИИВ академияси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар илмий тадқиқот институти илмий ходимлари томонидан ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёки ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш тартиблари тушунтирилди. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech