“Обод ва хавфсиз маҳалла тамойили” амалда
Шаҳрисабз тумани ички ишлар бўлимида “қизил”
тоифадаги маҳалла фуқаролар йиғини бешлиги иштирокида ўқув машғулоти ташкил
этилди. Унда вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи, полковник Руслан Темиров, туман прокурори Жасур
Турсунов, туман ИИБ бошлиғи, подполковник Алишер Джўраевлар иштирок этиб,
иштирокчиларга “Обод ва хавфсиз маҳалла тамойили” асосида ишларни ташкил этиш,
содир этиладиган жиноятларни олдини олиш ҳамда “ижтимоий профилактика”
тадбирларини кучайтириш юзасидан зарур йўналиш ва кўрсатмалар беришди.
Тадбирда иштирокчиларга “Ҳуқуқ тартибот
маскани” ҳамда “Хонтепа” маҳалла фуқаролар йиғини иш фаолияти яқиндан
таништирилди.
Шунингдек, туман ИИБ, Миллий гвардия ходимлари,
фидокор ёшлар ва бошқа мутасаддиларга ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини
олиш, тунги хизматни олиб бориш бўйича зарур кўрсатмалар ҳамда йўриқномалар
берилди.