10 Ноябр 2022 йил 296

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури амалда

Қашқадарёда вилоят секторлар раҳбарлари “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида бунёдкорлик ишларига бош-қош бўлмоқда. Бунда асосий эътибор фуқароларга шарт-шароит яратиш, кундалик ва маиший, коммунал ҳамда қишлоқлар инфратузилмасини яхшилашга қаратилмоқда. Бу борада барча туманлардаги маҳалларда йўллар инфратузилмасини яхшилаш, тупроқли йўлларга тош-шағал ётқизиш ишлари жадал тус олган. Жумладан, айни кезларда вилоятдаги маҳаллалар ички йўлларини шағаллаштиришда бошқа соҳалар қатори ички ишлар органлари ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда. Тизим ходимлари Кўкдала туманидаги “Тошли” МФЙ ҳудудидаги 1,5 км масофадаги ички йўлларга 300 м3 қум-шағал аралашмаси келтирилиб, махсус техникалар ёрдамида текисланди.
Амалга оширилаётган ишларда вилоят ички ишлар органлари ходимлари йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш билан бирга қишлоқлар инфратузилмасини яхшилаш борасида амалга оширилаётган оммавий ишларда ишчи гуруҳ таркибида фаол иштирок этмоқда.
Бу борадаги бунёдкорлик ишлари вилоятнинг барча шаҳар-туманларида давом эттирилмоқда.

Text to speech