10 Ноябр 2022 йил 295

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури амалда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябр кунидаги  “2022–2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–408-сон қарорига асосан, Қашқадарё вилояти секторлар раҳбарлари бошчилигида ишчи гуруҳлари тузилиб, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури асосида бунёдкорлик ишларига старт берилди. Қарор талабидан келиб чиқиб, инсон қадри улуғланган юртимизда асосий эътибор фуқароларга шарт-шароит яратиш, кундалик ва маиший, коммунал ҳамда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашга қаратилмоқда. Жумладан, бу борада барча туманлардаги маҳалларда йўллар инфратузилмасини яхшилаш, тупроқли йўлларга тош-шағал ётқизиш ишлари жадал тус олган. Жумладан, айни кезларда вилоятдаги маҳаллалар ички йўлларини шағаллаштиришда бошқа соҳалар қатори ички ишлар органлари ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда. Тизим ходимлари Ғузор туманидаги “Эшонқудуқ” маҳалласининг Абдуҳамид қишлоғидаги ички йўлларни шағалллаштиришга жалб этилган жами 127 та, шундан юк машиналари, гредер, каток, юкловчи махсус техникалар иш унумдорлигини ошириш учун бор имкониятларини ишга солмоқда. Натижада “Эшонқудуқ” маҳалласининг Абдуҳамид қишлоғидаги 1,45 километр ички йўлларига 1020 метр-куб қум-шағал тўкилиб, текисланди. Қишлоқнинг 200 туп дарахтларига ишлов берилиб, оқланди. Йўл атрофига 600 та мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Шунингдек, 3 нафар фуқаронинг яшаш уйи ва ёрдамчи биноларини боғловчи эни 1,5 метр, узунлиги 340 метр бўлган йўлакларга ҳам шағал ётқизилди.

Амалга оширилаётган ишларда вилоят ички ишлар органлари ходимлари йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш билан бирга қишлоқлар инфратузилмасини яхшилаш борасида амалга оширилаётган оммавий ишларда ишчи гуруҳ таркибида фаол иштирок этмоқда.

Бу борадаги бунёдкорлик ишлари вилоятнинг барча шаҳар-туманларида давом эттирилмоқда.

Text to speech