6 Апрел 2022 йил 641

Обод маҳалла дастури амалда

 

Барча соҳаларда бўлгани каби Обод маҳалла дастури доирасида Косон туманида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, тумандаги 16 та “оғир” тоифадаги маҳаллалар -  Халқобод, Ўрта оброн, Қорабайир, Обод, Ҳалима, Шербек, Бойтерак, Юксалиш, Ушоқтепа, Бунёдкор, Бешқўтон, Алачабоб, Мулали, Пистали, Қуйбоғ, Машъал МФЙларида жами 116 километр тупроқ йўл мавжудлиги аниқланди.

Мазкур йўлларга тош-шағал ётқизиш ва атрофини ободонлаштириш мақсадида Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари полковник Шуҳратжон Сатволдиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ фаолият олиб бормоқда. Айни кезларда тумандаги юқорида номлари келтирилган тўртта маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли кўчаларга тош-шағал ётқизилиб, текисланди. Тош-шағал ташишга 200 та юк машиналари, текислашга эса гредер жалб этилиб, кўчалар ободлашмоқда.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech