13 Декабр 2022 йил 680

Маҳалла инфратузилмаси яхшиланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябр кунидаги  “2022–2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–408-сон қарорига асосан, Қашқадарё вилояти секторлар раҳбарлари бошчилигида ишчи гуруҳлари тузилиб, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури асосида бунёдкорлик ишлари жадал олиб борилмоқда. Қарор талабидан келиб чиқиб, инсон қадри улуғланган юртимизда асосий эътибор фуқароларга шарт-шароит яратиш, кундалик ва маиший, коммунал ҳамда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашга қаратилмоқда. Жумладан, вилоятдаги маҳаллалардаги қишлоқларнинг ички йўллари инфратузилмаси ўрганиб чиқилганда, бир қатор маҳаллаларнинг ички тупроқ йўлларни шағаллаштириш лозимлиги маълум бўлди. Натижада Қамаши туманидаги Элобод, Работ, Бунёдкор, Қишлиқ, Юксалиш, Савсантепа, Сарбозор, Бобуртепа, Қизилтепа, Узун, Чуқурқишлоқ, Қуйи янги каби йигирмадан отриқ маҳаллаларнинг 210 километр ички тупроқли йўлларига қўм шағал  ётқизилди.

Айнан шу бугун туманнинг “Майда” маҳалласидаги Дўстберди қишлоғининг 1,5 километр ички тупроқли йўлларига қўм шағал тўкилиб текисланди. Ички йўлларни шағаллаштириш ишларида бошқа соҳалар қатори ички ишлар органлари ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда. Тизим ходимлари томонидан автогрейдер, каток, юкловчи ва қум ташувчи техникалар жалб этилган ҳолда тадбирни уюшқоқлик билан ўтишига ҳисса қўшмоқда.

Text to speech