2 Май 2024 йил 439

“Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” тамойили асосида

Нишон туманидаги "Истиқбол" маҳалласида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” тамойили асосида кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, бугун, 2-май куни 3-сектор раҳбари туман ИИБ бошлигʻи Ш.Рахманов бошчилигида мазкур маҳаллада ободонлаштириш ишлари қай суратда давом этаётганлиги муҳокама қилинди.

Унда маҳалла фаоллари, тегишли мутасаддилар, маҳалла еттилиги вакиллари ҳамда нуронийлар иштирок этди.

Шунингдек, 3-сектор раҳбари туман ИИБ бошлигʻи "Истиқбол" маҳалласида амалга оширилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик - ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиб, тегишли мутасадди раҳбарларга керакли тавсия ва кўрсатмалар бериб ўтди.

Text to speech