“Нурли маскан”да ўқувчилари Янги йил байрамида
Янги йил байрамини болажонлар ўзгача завқ ва
шавқ билан қарши олади. Негаки, яшил арча атрофидаги рақслар, эзгулик ва
ёвузлик ўртасидаги кураш акс этган турли саҳна кўринишлари болажонларда ўзгача
таассурот уйғотади.
Қарши шаҳридаги “Ҳафизахон” тўйхонасида
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси тасарруфидаги 18-сонли “Нурли маскан”
мактаб-интернати ўқувчилари ва бошқарма Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий
ёрдам кўрсатиш марказида сақланётган болалар учун байрам дастурхони ташкил
этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Болалар ҳуқуқлари бўйича
вакили омбудсман Сурайё Рахмонова, вилоят ҳокимлиги Маҳалла ва оилани
қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари
Комила Каромов,вилоят ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи полковник Руслан Темиров
сўзга чиқиб, “Нурли маскан” ўқувчилари
ҳамда бошқарма Вояга етмаганларга
ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида тарбияланаётган болажонларни Янги йил
байрами билан табриклаб, ўқувчилар келгусида ўз билими ва иқтидори билан Ватан
равнақига муносиб ҳиссаларини қўшишига ишонч билдирди.
Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан айтилган
она Ватанни мадҳ этувчи шеърлар ва қўшиқлар байрамга ўзгача файз бағишлади.
Тадбирда Қорбобо ва қорқиз томонидан улашилган
совғалар, турли кўринишдаги эртак қаҳрамонларининг чиқишлари ва воҳадаги
таниқли санъаткорларнинг куй-қўшиқлари болажонларда катта таассурот
қолдирди.