14 Сентябр 2022 йил 842

Нурли масканда шахмат-шашка мусобақаси ўтказилди

Қарши шаҳридаги 18-сонли “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилар ўртасида вилоят ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақа ташкил этилди. Ақл чархи беллашувларида мактаб-интернатнинг барча синф ўқувчилари иштирок этишди.

Қизғин ва муросасиз беллашувларнинг шахмат мусобақасида мактабнинг 1-ўринни 5-“д” синф ўқувчиси Саидалохон Ғуломов, 2- ва 3-ўринларни 11-синф ўқувчилари Мухлисбек Турсунов билан Исомиддин Узоқов эгаллади.

Мусобақанинг шашка йўналишида 1-ўринни мактаб-интернатнинг 11-“б” синф ўқувчиси Шахзод Сафаров, 2-ўринни  11-“б” синф ўқувчиси Элёр Икромов, 3-ўринни 6-“д” синф ўқувчиси Асадбек Халилов қўлга киритди.

Ғолиб ва фаол иштирокчиларга Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасининг “Фахрий ёрлиғи” ва қимматбаҳо совғаларини бошқарма жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бўлим бошлиғи подполковник Ҳидоят Тўраева топширди

Text to speech