3 Апрел 2023 йил 247

“Нурли маскан”да маданий тадбир

Хизмат сафари билан Қашқадарё вилоятида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ИИВ маданият саройи “Ашула ва рақс” ансамблининг аъзолари Қарши шаҳридаги “Нурли маскан” мактаб-интернатида ўқувчиларга концерт дастурини намойиш этишди.

Ўқувчиларга ҳам маънавий, ҳам маданий ҳордиқ улашган тадбирда таниқли сўз устаси Ўткир Муҳаммадхўжаев, қизиқчи Зокир Очилдиев, хонадалар Даврон Ахмедов, Машҳура Эргашева, Сухроббек Хамдамов, Улуғбек Халиков, Шаҳноза Отабоева ва Фарҳод Қамбаровлар томонидан айтилган латифа ва куй-қўшиқлар ўқувчиларда ўзгача завқ-шавқ ва катта таассурот қолдирди. Тадбирда “Нурли маскан” ўқувчилари ижро этилган куй-қўшиқларга мириқиб рақс тушишди. Маданий тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоqда.

Text to speech