“Нурли маскан орзулари”
Қарши шаҳридаги 18-сонли
“Нурли маскан”да “Нурли
маскан орзулари”
мавзусида ИХ
- республика форуми
бўлиб ўтди.
Ўзаро тажриба
алмашиш, ёшларни
билим ва
малакасини ошириш,
касб-ҳунар
ўргатиш ишларини
такомиллаштиришга бағишланган тадбирда
республика ИИВ
ва вилоят
ИИБ раҳбарияти
юртимиздаги барча
вилоятлардаги “Нурли маскан”
мактаб-интернатининг
иқтидорли ўқувчилари,
ўқитувчилари иштирок
этишди. Тадбирни
вилоят ИИБ
бошлиғи, полковник
Абдувохид Исмоилов
очиб, форум
иштирокчиларини қутлади.
Форумда ИИВ ЖХХ
ҲПБ бошлиғи
полковник Бахтиёр
Бердиалиев сўзга
чиқиб, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг
2022 йил 18 апрелдаги
“Кўзи ожиз
ва заиф
кўрувчи болалар
учун ихтисослаштирилган
мактаб-интернатларда
таълим бериш
сифатини ошириш
ҳамда улар
фаолиятини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги
ПҚ-209сонли
Қарорига асосан,
мамлакатимизда «Инсон қадри
учун» тамойили
асосида ногиронлиги
бўлган шахсларни
қўллаб-қувватлаш
тизимини янада
такомиллаштириш, хусусан кўзи
ожиз ва
кўришда нуқсони
бўлган болаларнинг
жамиятдаги ўрнини
мустаҳкамлаш юзасидан
зарур чора-тадбирлар амалга
оширилаётганини таъкидлади.
Мазкур йўналишдаги ислоҳотларнинг
изчиллиги ва
тизимлилигини таъминлаш, кўзи
ожиз ва
заиф кўрувчи
болаларнинг таълим
олиши учун
яратилган шарт-шароитларни янада
яхшилаш, уларнинг
жамиятга мослашувига
кўмаклашишни янги
босқичга олиб
чиқиш мақсадида
Ички ишлар
вазирлиги томонидан
«Нурли маскан»
мактабларида бир
қатор маънавий-маърифий тадбирлар
ўтказиб келинмоқда.
«Нурли
маскан» мактаби
ўқувчиларига сифатли
таълим ва
тарбия бериш,
уларнинг маиший
шароитларини яхшилаш,
шунингдек, ўқувчиларнинг
бўш вақтини
мазмунли ташкил
этиш ҳамда
интеллектуал, жисмоний
ва ижодий
қобилиятларини ривожлантиришга эътибор
қаратиш, ўқувчиларнинг
жисмоний имкониятидан
келиб чиққан
ҳолда, уларни
соғлом, маънан
етук инсон
қилиб тарбиялашга
ҳамда дунёқарашини
шакллантириш, спорт
турларига қизиқтириш
ва жалб
этиш, ўқувчиларнинг
ватанпарварлик туйғуларини шакллантирувчи
маданий-маърифий
тадбирларни ташкил
этилаётганини қайд этди.
Шундан сўнг, ИИВ
ишчи гуруҳи
ва вилоят
ИИБ раҳбарияти
ҳамда меҳмонлар
республиканинг турли вилоятларидан
келган «Нурли
маскан» мактаби
ўқувчилари томонидан
қўлда тўқилган
кийим-кечаклар
ва тегишли
устахоналарда ясалган қўл
меҳнати маҳсулотлари
кўргазмасини кўздан
кечиришди.
Қарши шаҳридаги 18-сонли “Нурли маскан”га қарашли поябзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган ўқув устахонасини очилиш тадбирида иштирок этишди.