10 Октябр 2022 йил 341

“Нурли маскан орзулари”

 

Қашқадарё вилояти 18-сонли кўриш бўйича имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасида Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан тайёрланган “Нурли маскан орзулари” китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Унда вилоят ички ишлар ва Халқ таълими бошқармалари, ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.

Тақдимотда сўз олганлар орамизда жисмоний жиҳатдан имконияти чекланган бўлишига қарамай, тўрт мучаси соғ кишилар қилолмаган ишларни уддалай оладиган, спортда, санъатда, таълим соҳасида юксак натижаларга эришиб, инсон иродаси ва матонати нималарга қодирлигини амалда намойиш этадиган фидойилар ҳақида мақолалар ўрин олганини таъкидлашди.

Республикамиздаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар таълим олаётган «Нурли маскан» мактабларида ана шундай иқтидорли ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Китоб кенг оммага мўлжалланган мазкур китобда уларнинг ижод намуналари билан яқиндан танишган киши  атрофга ўзгача назар билан қараш ҳиссига чўлғанади.

Тадбирда ўқувчилар кутубхонага ташриф буюриб, “Нурли маскан орзулари” китоби билан яқиндан танишдилар.

Text to speech